5 Апрел 2021 йил 156

Ноқонуний ов қуроли аниқланди.

Мирзаобод тумани ИИБга ариза билан Мирзаобод тумани, Наврўз маҳалласи, Уч-ёғоч кўчасида яшовчи Т.А мурожаат қилиб, аризасида яшаш уйи ва қўшимча хўжалик биносини тозалаб тартибга келтираётган вақтида, қўшимча хўжалик биносида эски сандиқ ичида матога ўралаган ҳолда ҳеч қандай хужжатларсиз ов милтиғи топиб олганлиги, ушбу ов милтиғи 1993 йил вафот этган отаси Т.Р дан қолган “ИЖК” русумли бир стволли В 30044-рақамли силлиқ милли ов милтиғини топиб олганлигини, ушбу ов милтиғи хеч қандай хужжати йўқ бўлгани сабаб ов милтиғини ўз ихтиёри билан туман ИИБга топширган. ЭКБнинг хулосасига кўра, фуқаро Т.А дан олинган ов милтиғи отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган. Мархум Т.Р нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддасида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, унинг вафот этганлиги сабабли Мирзаобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан тўпланган хужжатлар Ўз.Рес. ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 3-бандига асосан, жиноят иши қўзғатишдан рад этилган.

 Эслатиб ўтамиз: Ўз уйида ноқонуний равишда ов қуролини сақлаб келаётган фуқаролар ихтиёрий тарзда Ички ишлар бўлимларига келтириб топширса, жиноий жавобгарликдан озод этилишлари қонунда белгилаб қўйилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech