Нексия-3 ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб Газелга урилди, натижада ўзи аянчли вафот этди.
2020 йил 14 сентябр куни соат 09:00да Сирдарё тумани Камолот МФЙ ҳудудидан ўтувчи М-39 автойўлининг 874-км Термиз-Тошкент йўналишида
Ҳайдовчи 2000 й.т хавфсизлик камарини тақмаган, 2 йилдан ҳайдовчилик стажига эга Сирдарё тумани Камолат МФЙ да яшаган Х.И. кулранг, Нексия-3 русумли 20J680EA д.р. белгили автомашинасида харакатланиб кетаётиб автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонидаги дарахтга урилиб ўтиб унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Сирдарё тумани Матонат МФЙ да яшовчи 1989 й.т А.Б.нинг оқ рангли Газел русумли 20309NAА д.р. белгили автомашинаси билан тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
Натижада Нексия-3 автомашина хайдовчиси Х.И. “ пешона сохасида шилинма ва гематома, чап юқори қовоқ бурун соҳалари қонталаш ва кесилган жарохати, кўкрак қафаси ёпиқ жарохати, қовурғалар синиши, ички қон кетиши” ташхиси билан Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Газел автомашина йўловчиси 1974 й.т Д.О. “ўнг болдир юқори учлигидан ёпиқ ёрилиб синиши, тери ости гематомаси, пастки лабни йиртилиши” ташхиси билан Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб чиқариб юборилган.
Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.