11 Апрел 2022 йил 229

Назорат остидаги шахсларни суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб ишлаётганликлари текширилди

Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганлар 52 нафарни, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлар 21 нафарни, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлар 49 нафарни, Синов муддати жазоси 1 нафарни, муддатидан илгари шартли озод этилганлар 56 нафарни жами 179 нафар назорат остидаги шахсларни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишларини олдини олиш, мақсадида туман ИИБ бошлиғининг кунлик топшириғи асосида соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда 9 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидагиларни иш жойларидан суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб ишлаётганликлари текширилиб, мунтазам назорат қилиб борилмоқда.  

            Боёвут туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи  

Text to speech