20 Март 2021 йил 282

Назорат остида турувчи шахсларга нисбатан сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Гулистон шахар судининг судьяси М.Омонов, Гулистон шахар Прокурорининг ёрдамчиси Б.Ахмедов, Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи катта инспектори капитан О.Х.Турсунов ва Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида назорат остида турган шахслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги  кунда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида  жами 308 нафар назорат остидаги шахслар шулардан 67 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, 31 нафари муайян хуқуқдан маҳрум қилиш жазоси,  63 нафар озодликдан чеклаш жазоси, 10 нафари синов, 137 нафари шатли озод этилганлар жазо ўтаётган шахслар мавжуд.

2021 йил 18 март куни Гулистон шаҳарда Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди судьяси  раислигида, шаҳар прокурори ёрдамчиси, шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи катта инспектори иштирокида сайёр суд бўлиб ўтди.

Сайёр суд мажлисида Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи назоратида турган шахслардан 23 нафари ва уларнинг ота оналари ҳамда яқин қариндошлари иштирок этишди.

Кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 3 нафар шахсларга жумладан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан судланиб, хозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида  озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган 2-гурух ногирони Б.Х яшаш хонодонига бориб муддатидан илгари шартли озод этилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди  билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган Р.Д Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод этилди. 

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланиб, ҳозирда Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳида озодликдан чеклаш жазоси ўтаётган Х.Б Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Гулистон шаҳар ИИО ФМБ Пробация гуруҳи

Text to speech