21 Январ 2021 йил 381

Назорат остида турган шахслар ўртасида “Мини футбол” мусобақаси ташкил этилди.

2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижроси ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш юзасидан 2021 йилнинг 21 январ куни Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ҳамда Сирдарё вилояти ДХХ билан ҳамкорлигида назорат остида турган шахслар ўртасида “Мини футбол” мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада вилоятимизнинг 11 та шаҳар-туман ИИО Пробация гуруҳларида назорат остида турган ёшлардан иборат футбол жамоалари иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда ғолиблик Гулистон тумани ИИО Пробация гуруҳи жамоасига насиб этди. Мусобақа ғолиби ва иштирокчиларига кубок ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёшлар орасида хуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, билиб билмай жиноят содир қилган ёшларни тўғри йўлга қайтаришдир. Мавжуд йўл харитасига асосан Ёшлар ўртасида спортнинг валейбол, стол тенниси, енгил атлетика ва бошқа турлари бўйича ҳам вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида спорт тадбирлари ташкил этилади.

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими 

Text to speech