27 Сентябр 2021 йил 352

Навбатдаги суд мажлисида назорат остидаги 10 нафар шахслар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Сирдарё туман ИИБ Пробация гуруҳи томонидан 2021 йил 27 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди биносининг мажлислар залида, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди судьяси С.Сарибаев раислигида навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. Ушбу судда туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган жами 35 нафар назорат остидаги шахслар иштирок этиб, шундан 10 нафари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш тўғрисида киритилган тақдимномалар ва 1 нафар жазони ўташдан бўйин товлаган назорат остидаги шахс Т.Ага нисбатан тўпланган ҳужжатлар суд мажлисида кўриб чиқилди.

10 нафар назорат остидаги шахсларга нисбатан жазодан муддатидан илгари шартли озод этиш тўғрисида киритилган тақдимномалар суд томонидан қаноатлантирилди, шунингдек жазони ўташдан бўйин товлаган назорат остидаги шахс Т.Ага нисбатан ўталмай қолган жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш тўғрисида ажрим чиқарилди.

Шунингдек, суд мажлиси давомида назорат остидаги шахсларга қайта жиноят содир этмасликлари, қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажаришлари тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди.

 Сирдарё туман ИИБ Пробация гуруҳи

Text to speech