19 Октябр 2020 йил 294

Навбатдаги "Ҳимоя ордери" Мирзаободлик аёлга берилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ҳамда Наврўз МФЙ профилактика инспектори А.Турсунқуловлар томонидан Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи А.Ю ҳамда П.В ларнинг яшаш шароити ўрганилганда уларнинг турмуш қурганлигига эндигина бир йил бўлганлиги, бир нафар фарзандлари борлиги, А.Юнинг турмуш ўртоғи маст ҳолда келиб уни уриб, ҳақорат қилиши, бир қанча огоҳлантиришларга қарамасдан муттасил равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланган.
Суҳбат жараёнида П.Вга келгусида ҳар хил ҳуқуқбузарликлар содир қилмаслиги, жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги, оиласи билан тинч-тотув яшаши ҳақида тушунтиришлар берилиб, фуқаро А.Юга нисбатан Мирзаобод тумани ИИБ томонидан тазйиқ ва зўравонликка қарши "Ҳимоя ордери" берилиб чекловларга риоя қилинмаган ҳолда келтириб чиқарадиган жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech