23 Март 2020 йил 621

Муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

Хотин-қизларни ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаат ва муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида қилинган ишлар самараси ўлароқ ховос туманида уй-жойга эҳтиёжи бор бўлган боқувчиси бўлмаган, 4 нафар фарзанднинг онаси Раъно Бозорованинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Раъно Бозорова давлат ишида ишламайди, ҳозирда оиласи билан акасининг номида бўлган қурилиши битмаган 1 хонали уйда яшайди. Уйда фарзандларининг дарс қилиши учун умуман шароит йўқ. Туман Ҳокимияти томонидан Раън Бозоровага Ховос туманида қурилаётган янги уйлардан бирини ҳомийлик асосида ажратиб бериш ишлари бошланиб, ҳозирда ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech