21 Декабр 2020 йил 353

Муддатидан олдин озод этилди

Ховос ва Сирдарё туманларида жиноят ишлари бўйича навбатдаги судда Пробация ҳисобида турган 17 нафар шахснинг масалалари кўриб чиқилди.

Суд мажлисида тегишли соҳа ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Ховос ва Сирдарё туманларида пробация ҳисобида турган 17 нафар шахсларнинг жазони ўташ даврида ўзларини яхши томондан кўрсатгани, тўғри йўлга тушиб, қилган қилмишларидан пушаймонликларини ҳисобга олиб, суд мажлисида Жиноят кодексининг 73-моддасига мувофиқ ўтаётган жазо муддатидан олдин шартли равишда озод этилди.

Text to speech