28 Октябр 2020 йил 291

Мирзаобод туманида қўшнилар муросага келтирилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д. Ғанибоева ҳамда Мирзо Улуғбек маҳалласи профилактика инспектори Ш. Холиқуловлар томонидан Мирзо Улуғбек мфйда яшовчи қўшнилар П. Б ва С. М нинг орасида жанжал келиб чиққанлиги тўғрисидаги туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга мувофиқ ўрганилганда икки қўшни мунтазам равишда фарзандлари сабаб жанжаллашиб туриши, бир-бирларига нисбатан руҳий зўравонлик ўтказиб келаётганлиги аниқланиб, профилактик суҳбат олиб борилиб, уларга Мирзаобод тумани ИИБ томонидан икки томонлама ҳимоя ордери берилиб, чекловлар бузилган тақдирда келтириб чиқарадиган жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди. Суҳбат якунида қўшнилар бир-биридан ҳолат юзасидан кечирим сўрашиб, қўшничилик ришталарига путур етказмасликка ваъда беришиб ярашиб олдилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech