2 Июл 2020 йил 318

Мирзаобод туманида “Турмуш” тадбири давомида нотинч оилалар ўрганилмоқда.

Оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилаларнинг мустаҳкам, тинч-тотув бўлишини таъминлаш мақсадида республикамизда 2020 йил 20 июндан 20 июлга қадар “Турмуш” тадбири ўтказилмоқда.

Мирзаобод туманида ҳам мазкур тадбир давомида кенг қамровли профилактик ишлар олиб борилмоқда. Нотинч оилалар билан профилактик сухбатлар ўтказилиб, оиладаги муаммо ўрганилиб, уларни бартараф этиш орқали оиланинг тинчлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Мирзаобод тумани, Янгиҳаёт МФЙда яшовчи Қ.Д 2020 йил 15 июнь куни турмуш ўртоғи Қ.Ш билан ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолиб, Сардоба туманига ота-онасининг яшаш хонадонига кетиб қолган. Қ.Д нинг қайнонаси Қ.Г билан суҳбат ўтказилганда, у оиладаги келишмовчилик ўғли ва келини ўртасида эканлиги, оиласида муаммо йўқлигини маълум қилди. Ҳозирда фуқаро Қ.Д билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, оилани яраштириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Мирзаобод тумани М.Улуғбек МФЙда яшовчи фуқаро О.Қ турмуш ўртоғи Ю.М ни ўзаро келишмовчилик туфайли уриб, тан жароҳати етказган. Тан жароҳати олган Ю.М ота-онасининг яшаш хонадонига кетиб қолган. Фуқаро О.Қ ва Ю.М билан тушунтириш ишларини олиб борилиши натижасида улар ўзаро яраштирилди, Ю.М ўз уйига, турмуш ўртоғи ва фарзандларининг олдига қайтди. Шунингдек, улар ўртасида бу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун ва фуқаро Ю.М нинг мурожаатига асосан, унга 1 ой муддатга ҳимоя ордери берилди. Ҳимоя ордерининг шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари фуқароларга тушунтириб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech