4 Июл 2020 йил 318

Мирзаобод туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати давом этмоқда

«Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнига айланишига ишонаман, — дея таъкидлаган Президент

Муҳтарам Президентимиз раислигида жорий йилнинг 20 апрель куни бўлиб ўтган онлайн видеоселектор йиғилишда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саҳоват, оқибат ва юксак фазилатларини инобатга олиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурган эди.

Ушбу топшириқлар асосида кам таминланган эҳтиёжмат оилалар сони таҳлил қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланадиган оилаларни аниқланиб уларга «Саҳоват ва кўмак» умумҳалқ харакати доирасида ёрдам кўрсатишдир. 

Шундай умумхалқ ҳаракати доирасидаги тадбирлар Мирзаобод туманида ҳам ўтказилиб келинмоқда. Мирзаобод тумани 3-сектор раҳбари Б.Шодиев томонидан "Саҳоват ва кўмак" умумҳалқ ҳаракати доирасида “Оқолтин, Ойдин, Дехқонобод ва Т.Ахмедов” маҳаллаларида яшовчи 10 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, улар озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда вояга етмаган фарзандларига баъдий китоблар, ўқув қуроллари ва дарсликлар берилди.

Ҳулоса ўрнида айтадиган бўлсак, инсондан меҳр-мурувват яхшилик қолади. Синовли кунларда барчамиз бирлашиб елкама-елка ҳаракат қилсак барчасини енгиб ўтамиз. Бу каби саховат тадбирлари вилоятимизнинг барча ҳудудларида 3-сектор раҳбарлари томонидан мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech