15 Сентябр 2020 йил 290

Мирзаобод туманида профилактик суҳбат олиб борилмоқда.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева ва Наврўз маҳалласи профилактика инспектори А.Турсунқуловлар Наврўз маҳалласи, Орзу кўчаси, 8-уйда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 3-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган А.Х нинг яшаш хонадонига ташриф буюриб у билан профилактик суҳбат олиб бордилар. Суҳбат жараёнида А.Х га аёл киши жиноят содир қилиши уятли ҳол эканлиги, бундан буён тузалиш йўлига кириб, барчага ибрат бўладиган турмуш тарзи юритиши лозимлиги, салбий хатти-ҳаракатлар содир қилмаслиги айтиб ўтилди.
Суҳбат якунида у жиноятга билиб-билмай қўл урганлиги, қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлиги, ҳозирги кунда соғлом турмуш тарзи асосида яшаётганлиги, ўзига берилган танбеҳ, кўрсатмалардан тўғри хулоса чиқариб ҳозирда набиралар тарбияси билан шуғулланиб келаётганлигини маълум қилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech