26 Январ 2021 йил 57

Мирзаобод туманида ноқонуний ов қуроли аниқланди.

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Навбахор маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Х.Ғ мурожаатида, яшаш хонадонини тартибга келтириш вақтида эски сандиқ ичида марҳум отаси А.Х га тегишли бўлган хеч қандай хужжатларсиз ов милтиғи топиб олганлиги, ушбу ов милтиғини ўз ихтиёри билан топширмоқчилигини маълум қилган. Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари фуқаро Ғ.Х яшаш хонадонига холислар иштирокида борилиб, унинг уйи мехмонхона жойлашган сандиқ ичида бўлган марҳум отаси А.Х га тегишли ов милтиғини холислар иштирокида тегишли баённома расмийлаштириш орқали олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро Ғ.Х нинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг махсус қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари аниқланмади. Фуқаро Ғ.Х дан ўз ихтиёри билан топширган “ЗК” русумли, бир стволли, 2161 В-рақамли, силлиқ милли ов милтиғи марҳум отаси А.Х га тегишли бўлганлиги ва бирор-бир тегишли хужжатларсиз фойдаланиб келганлиги ҳолатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжуд, лекин 2012 йилда А.Х вафот этганлиги учун тўпланган ҳужжатлар Мирзаобод туман ИИБ ҲПБ томонидан жиноят иши  қўзғатишни рад этиш қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз: Ўз уйида ноқонуний равишда ов қуролини сақлаб келаётган фуқаролар ихтиёрий тарзда Ички ишлар бўлимларига келтириб топширса, жиноий жавобгарликдан озод этилишлари қонунда белгилаб қўйилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech