9 Сентябр 2020 йил 303

Мирзаобод туманида маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосарлари Г.Холмуродова ҳамда Х.Соҳибовлар Мирзаобод тумани Нурафшон маҳалласига ташриф буюриб маҳалла раиси, мутахассиси, маҳалла фаоллари иштирокида нотинч, фарзанд тарбиясига салбий таъсир қилувчи, ажрим ёқасига келиб қолган, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган оилаларни, жиноят содир этишга мойил шахсларни аниқлаш ҳамда уларни билан профилактик ишлар олиб бориш масаласида йиғилиш ўтказилди. Ушбу йиғилиш давомида маҳалладаги ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга, кекса ва нуроний отахон ва онахонлардан иборат жамоатчилик кенгаши вакиллари рўйхатини шакллантириш, эрта никоҳнинг олдини олиш, ёшларни оилага тайёрлаш масалаларига алоҳида аҳамият берилиб, бу борада таклиф ва тавсиялар кўриб чиқилиб истиқболли режалар тузилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech