25 Апрел 2020 йил 614

Мирзаобод туманида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Шавкат Мирзиёев: “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати – давлатимиз ва халқимиз қудратининг амалий намоёнидир.

Ҳозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши табиий. Турли мамлакатлар касалликка қарши курашиш баробарида иш жойларини сақлаб қолиш ва иқтисодиётни кескин таназзулга учрамаслиги учун бор имкониятларни ишга солмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Президентимиз халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди.

Ушбу карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларни, ногиронлиги бўлган шахсларни ва ёлғиз қарияларни, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу боис, Сирдарё вилояти ИИБ М ва ФРБ бошлиғи подполковник Р.Б.Забиров ва Мирзаобод туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Б.Н.Шодиевлар сектор ҳудудидаги Оқолтин, Ойдин, Дехқонобод ва Т.Ахмедов маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига бадиий китоблар, ўқув қуроллари ва дарсликлар совға қилдилар.

Ушбу ҳайрли ишлар 3-сектор раҳбарлари томонидан вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.  

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech