12 Сентябр 2020 йил 289

Мирзаобод туманида яна бир оила яраштириб қўйилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева, Мирзо Улуғбек маҳалласи профилактика инспектори Ш.Холиқулов, Мирзо Улуғбек МФЙ раиси ва ўринбосари билан биргаликда Мирзо Улуғбек МФЙ, Рохат кўчаси, 10-уйда яшовчи фуқаро Т.Н ҳамда Д.Лларни яраштириш мақсадида профилактик сухбат олиб бордилар. Маҳалла раиси илгари ҳам бир неча бор бу оила яраштирилганлигини, аммо ёшлар яна зиддиятга бориб Т.Н ота-онасининг уйига кетиб қолганлигини айтиб ўтишди.
Суҳбат жараёнида ёшларга оиланинг муқаддас эканлиги, ҳар қандай шароитда ҳам сабрли бўлиб, оилани сақлаб қолиш кераклиги, ҳар бир оилада камчиликлар, зиддиятлар бўлиб туриши, бир нафар фарзандлари борлиги, уни етим қилиш гуноҳ эканлиги, шундай ҳолатларда матонат билан оилани асраш лозимлиги ҳақида тушунчалар берилди. Суҳбат якунида ёшлар бир-бирларидан кечирим сўрашиб, оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаб аҳил-иноқ бўлиб яшашга ваъда беришди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech