18 Август 2020 йил 508

Мирзаобод туманида хисобда турганлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева, ҳудуд профилактика инспектори А.Аташхонов, Деҳқонобод маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси А.Соатовалар Мирзаобод тумани ИИБда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун профилактик ҳисобга олинган Деҳқонобод МФЙ, Ёшлик кўчасида яшовчи Ф.Абдураҳмонова билан профилактик суҳбат олиб бордилар.
Суҳбат жараёнида Ф.Абдураҳмоновага келгусида ҳар хил салбий холатларни келтириб чиқармаслиги, бундан буён ўзини фақат ижобий томондан кўрсатиши, барчага намуна бўлиши таъкидлаб ўтилиб, унинг ота-онасига фарзандининг тарбияси учун маъсул эканликлари, унинг тарбияси билан мунтазам шуғулланишлари, бу бўйича жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари тўғрисида айтиб ўтилиб, зарур тавсиялар, тушунтиришлар берилди.

Text to speech