30 Январ 2021 йил 272

Мирзаобод туманида фуқаро мархум отасига тегишли бўлган ноқонуний ов қуролини ўз ихтиёри билан топширди.

Мирзаобод тумани ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Ш.Эгамбердиев тақдим этган маълумотга асосан, 2021 йил 21 январь куни Мирзаобод тумани ИИБга ариза билан Мирзаобод тумани, Навбаҳор МФЙда яшовчи М.Э мурожаат қилиб, аризасида 2021 йил 21 январь куни яшаш уйида тозалаш ишлари олиб бораётган вақтида, 1999 йил вафот этган отаси М.Ғ га тегишли 1958 йил ишлаб чиқарилган ИЖ-58 русумли, 1 стволли, 16 калибрли У46605 рақамли, ов милтиғини топиб олганлигини маълум қилиб, ушбу ов қуролини ўз ихтиёри билан топширган. ЭКБнинг хулосасига кўра, М.Э ўз ихтиёри билан топширган ов милтиғи отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган. Мархум М.Ғ нинг ҳаракатларида Ўз.Рес. ЖКнинг 248-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлсада, уни вафот этганлиги сабабли, Мирзаобод туман ИИБ 2-сон МИИБ ҲПГ профилактика инспектори томонидан тўпланган хужжатлар жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз: Ўз уйида ноқонуний равишда ов қуролини сақлаб келаётган фуқаролар ихтиёрий тарзда Ички ишлар бўлимларига келтириб топширса, жиноий жавобгарликдан озод этилишлари қонунда белгилаб қўйилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech