17 Январ 2022 йил 242

Мирзаобод туманида бўлиб ўтган сайёр судда жазо ўташдан бўйин товлаганлиги учун ўталмаган жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди биносида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан судланиб 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган Мирзаобод туман ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи назорат остидаги шахс Азиз Алиевич (исми шарифи шартли равишда ўзгартирилган) ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқармасдан, жазо ўташдан бўйин товлаганлиги учун ўталмаган 3 йил озодликни чеклаш жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Шунингдек, ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганлиги учун Мирзаобод туманида яшовчи, назорат Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи назорат остидаги шахс Садриддин Бадриддинхоновни (исми шарифи шартли равишда ўзгартирилган) ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси муддатидан илгари шартли озод этилди.

Суд мажлиси давомида жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди раиси Ф.Ю.Суванкулов томонидан назорат остидаги шахсларга ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими.

Text to speech