29 Август 2020 йил 303

Мирзаобод туманида ажралиш ёқасига келган оила яраштириб қўйилди.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева, Мирзо-Улуғбек махалласи профилактика инспектори Ш.Холиқулов, Мирзо-Улуғбек махалласи раиси ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассиси биргаликда Мирзо-Улуғбек МФЙ, Рохат кўчаси,139-уйда яшовчи фуқаролар З.Х. хамда унинг турмуш ўртоғи Б.Д.ларни яраштириш мақсадида профилактик сухбатлар олиб бордилар.
Суҳбат жараёнида ёшларга оиланинг муқаддас эканлиги, ҳар қандай шароитда хам сабрли бўлиб, оилани сақлаб қолиш кераклиги, ҳар бир оилада камчиликлар, зиддиятлар бўлиб туриши, бир нафар фарзандлари борлиги, уларни етим қилиш гунох эканлиги, шундай холатларда матонат билан оилани асраш лозимлиги ҳақида тушунчалар берилди. Суҳбат якунида ёшлар бир-биридан кечирим сўрашиб, келажакда бундай салбий ҳолатларга йўл қўймасликка ваъда бердилар.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech