25 Январ 2021 йил 361

Мирзаобод туманида 7 нафар назорат остида турган шахслар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур суд мажлисида 7 нафар Пробация назорат остида турган шахслар иштирок этди. Мирзаобод туман ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи 7 нафар назорат остида турган шахслар Б.Ж, Д.С, Т.Б, У.Ф, У.К, Ғ.Т ва Д.Н лар ўзларига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганликлари учун Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди раиси Ф.Ю.Суванкулов томонидан назорат остидаги шахслар томонидан берилган саволларга жавоб берди.

      Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими.

Text to speech