Мирзаобод тумани ИИО Пробация гуруҳи назорати остидаги шахсларга сайёр суд бўлиб ўтди.
Мирзаобод тумани ИИО Пробация гуруҳи 2021 йил 23 август куни Жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди биносида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур суд мажлисида Мирзаобод тумани ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчи 1 нафар назорат остида турган шахс ўзига тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб олмаганлиги учун, Мирзаобод тумани, Мирзачўл маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари ҳамда 228-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланиб ЖКнинг 46-моддасига асосан 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган назорат остидаги шахс Т.Днинг ўталмаган 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси шу муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.
Шунингдек, ўзига тайинланган жазодан тўғри ҳулоса чиқариб, тузалиш йўлига ўтганлиги учун, Мирзаобод тумани, Тошкент маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари, 127-моддаси 3-қисми ҳамда 226-моддаси 1-қисми билан судланган назорат остидаги шахс Х.Кни ўталмай қолган озодликни чеклаш жазо муддати, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Шунингдек суд мажлисида жиноят ишлари бўйича Мирзаобод туман суди раиси Ф.Ю.Суванкулов томонидан назорат остидаги шахслар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
Сирдарё вилояти ИИБ Пробация бўлими.