21 Сентябр 2022 йил 282

Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг «Шахмат» тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони хамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 17 январь кунидаги «Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 17-сон буйруғига мувофиқ ички ишлар органлари тизимида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ходимларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ҳамда уларнинг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ИИВнинг 2022 йил 07 сентябрь кунидаги «Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида»ги 198-сонли Фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 10 сентябрь кунидан 10 октябрь кунига қадар “Касбий тайёргарлик ойлиги” деб эълон қилинган. Шу боис, Мирзаобод тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт мажмуасида спортнинг «Шахмат» тури бўйича Мирзаобод тумани Ички ишлар бўлимида хизмат қилиб келаётган шахсий таркиби ўртасида мусобақа ўтказилди. Ўтказилган мусобақа давомида 42 нафар ходимлар иштирок этиб, мазкур мусобақа тафсилотларга бой ва жуда қизғин тарзда ўтказилиб, Мирзаобод тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси, Ташкилий-таҳлил гуруҳи катта инспектори капитан Тагаев Фархад Келдибекович Мирзаобод тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори катта лейтенант Турсунқулов Абдуманноб Абдуҳаким ўғиллари барча рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай ғолиб бўлиб, ушбу ходимлар мусобақа якунида бир-бирларига рақиб бўлган ҳолда 1,2-ўрин бўйича беллашдилар ва капитан Тагаев Фархад Келдибекович ўзини рақибидан устунлигини билдириб, 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақа якуни бўйича юқори малакали ҳакамларнинг баҳоларини инобатга олиб, 1-ўрин; капитан Тагаев Фархад Келдибекович, 2-ўрин; катта лейтенант Турсунқулов Абдуманноб Абдуҳаким ўғли деб, топилди ва ушбу ходимлар Мирзаобод тумани ИИБ бошлиғи томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилиб келгусида бундай мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиб бориш белгилаб олинди.

Text to speech