14 Сентябр 2020 йил 361

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори томонидан фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д.Ғанибоева, Янгиҳаёт маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маьнавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Г.Мамақобиловалар Мирзаобод тумани ИИБда, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги учун профилактик ҳисобга олинган Янгиҳаёт МФЙ, Заркент кўчасида яшовчи Г.Р билан профилактик суҳбат олиб бордилар.
Суҳбат жараёнида Г.Рга келгусида ҳар хил салбий ҳолатларни келтириб чиқармаслиги, жамиятга зид турмуш тарзи юритмаслиги, бундан буён ўзини фақат ижобий томондан кўрсатиши, аёл киши барчага намуна бўлиши, иболи, хаёли, ширинсўз бўлиши кераклиги турли ёт сўзларни тилга олиш ўзбек маданиятига тўғри келмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтилиб, зарур тавсия ва тушунтиришлар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech