3 Ноябр 2020 йил 330

Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан вояга етмаганлар билан профилактик сухбатлар олиб борилмокда.

Мирзаобод тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори Д. Ғанибоева, Мирзачўл маҳалласи профилактика инспектори Х.Холбоев ҳамда педагог З.Азизовалар томонидан Мирзачўл мфйда яшовчи тарбияси оғир бўлган вояга етмаган С. А нинг ҳатти-харакатлари ўрганилиб профилактик суҳбат олиб борилди. Ўрганиш жараёнида С. А ота-онасидан бесўроқ уйдан ёлғиз чиқиб кетиши, атрофдагиларнинг панд-насиҳатларига қарамасдан янги танишлар орттираётганлиги ва бошқа салбий ҳолатлар аниқланди. Суҳбат якунида С. Анинг ота-онаси билан ҳам суҳбатлашилиб, С. А содир қилаётган салбий ҳатти-харакатлари натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар, улар учун қонунда белгиланган жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилиб, тўғри йўлга кириб, ғайриижтимоий ҳаракатларни бас қилиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech