Меҳр-мурувват ва саҳоват инсонни улуғлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куниги видеоселектор йиғилишидаги топшириқларида Республика комиссияси мутасадди вазирлик ва идоралар билан бирга, жойлардаги ҳокимлар, секторлар раҳбарларининг коронавирус тарқалиши олдини олиш ҳамда унинг иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирини имкон қадар чеклаш учун масъулиятини янада ошириш чораларини кучайтириши кераклиги, айниқса, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар самарадорлиги учун шахсан жавоб беришлиги такидланган эди.
Ушбу видеоселектор йиғилишидаги топшириқларга асосан Сирдарё вилояти 3-сектор раҳбари ташаббуси билан вилоят ҳудудидаги шаҳар туман 3-сектор рахбарлари томонидан айни пайтда, кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олмоқдалар.
Хусусан вилоятнинг Гулистон шаҳар 3 сектор раҳбари Сайқал ва Дўстлик, Янгиер шаҳар 3 сектор раҳбари Наврўзобод, Марифат, Т.Малик, Шодлик, А.Жоме, Бобир ҳамда Обод-юрт, Ширин шаҳар 3 сектор раҳбари Дўстлик ва Нуробод, Сирдарё тумани 3 сектор раҳбари Интилиш, Илғор ҳамда Элобод, Сайхунобод тумани 3 сектор раҳбари Иттифоқ, Синтоб, Дўслик ҳамда Турон, Гулистон тумани 3 сектор раҳбари Дўстлик, Бешбилоқ, ҳамда Ибрат, Боёвут тумани 3 сектор раҳбари Маданият Янгибўстон Дўстлик, Сардоба туман 3 сектор раҳбари Ҳалқаобод, Отаюрт ва Пахтакор, Мирзаобод тумани 3 сектор раҳбари Дехқонобод ва Ахмедов, Ховос тумани 3 сектор раҳбари Карвонсарой, Еттигузар, хамда Ховособод Оқчангал, Оқолтин тумани 3 сектор раҳбари Обод Мустақиллик Янгихаёт ва тошкент маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар холидан хабар олиб, ушбу маҳаллаларда арзонлаштирилган кўчма бозор ташкиллаштирди ҳамда савдо дўконлардаги нархларни суний равишда оширилмаслиги юзасидан тадбиркорлар ўртасида тарғибот ишларини олиб борилмоқда.
Синовли кунларда вилоятниннг барча шаҳар-туманларининг 3-сектор рахбарлари томонидан кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга мурувват ва саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш тизимли равишда давом эттирилади.
Хулоса ўрнида айтганда, ҳар бир нарсани бошланиши бўлганидек, унинг интиҳоси ҳам бўлиши табиий. Бу синовли кунларни аҳолимиз билан биргаликда албатда енгиб ўтамиз
Сабрли бўлсак, бунга албатта эришамиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати