12 Октябр 2020 йил 313

Матиз трактор тиркамасига етиб олди

2020 йил 11 октябр куни соат 20:00ларда Сайхунобод тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 45 кмда Матиз русумли 20 Z 976 CA давлат белгили автомашина ҳайдовчиси Б.А. Бўка-Гулистон йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, эътиборни сусайтирганлиги натижасида ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган трактор тиркамасининг орқа томонига урилган.

Натижада Матиз русумли 20 Z 976 CA давлат белгили автомашина ҳайдовчиси Б.А. енгил тан шикасти олганлиги сабабли биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech