2 Апрел 2021 йил 379

Мактаб ўқувчилари Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати фаолияти билан яқиндан танишишди.

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани 39-сонли умумтаълим мактабининг 10-11-синф ўқувчиларини касбга йўналтириш бўйича Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Кинология хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимига экскурсия ташкил этилди. Тадбирнинг мақсади улғайиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик рухида тарбиялашдан иборат. Ушбу экскурсияда ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларини беришиб, Кинология хизмати иш жараёнлари билан яқиндан танишишиб, келгусида кинолог бўлишни мақсад қилган ўқувчилар ўз саволларига жавоб олди. Экскурсиядан ўқувчилар кинологларнинг машғулот жараёнини кузатиб кўтаринки кайфият билан томоша қилишди.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech