5 Феврал 2022 йил 540

Маҳаллаларда янги ташкил этилган “Ёшлар етакчилари”га амалий ўқув семинари ташкил этилди.

Юртбошимизнинг, жорий йил 19 январь кунги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган Ёшлар етакчиларига, Гулистон шаҳари мисолида, маҳаллаларда ёшларни қўллаб-қуватлаш, улар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида, “Аҳиллик” маҳалласида ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинарида,  Гулистон шаҳаридаги маҳаллаларга тайинланган Ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар масалари бўйича инспекторлар, вояга етмаганлар билан ишлаш психолог инспекторлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

Ўқув семинари вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактиктикаси бошқармаси бошлиғи Ш.Уралов томонидан, кўргазмали қуроллар билан ўтказилиб, ёшларни жиноят кўчасига кириб қолишларини олдини олиш борасида олиб бориладиган ижтимоий ва виктимологик профилактик ишлар ҳақида тушинтирилди.

Ўқув семинари Аҳиллик маҳалласи мисолида, ёшлар билан ишлашга масъул бўлган барча идораларнинг вазифа ва ишлаш механизми тушинтирилди.  

Сирдарё вилояти ИИБ ҲПБ

Text to speech