21 Май 2022 йил 275

Лицей ўқувчилари билан музейларга экскурция уюштирилди.  

“18 май Халқаро музейлар куни” муносабати билан ИИВ Сирдарё академик лицейи ўқувчилари учун Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда Сирдарё вилояти ИИБ томонидан ташкил этилган “Аждодлар изидан авлодлар” музейига экскурция ташкил этилди. Экскурция юқори даражада ташкиллаштириб, барча ўқувчилар кўзида мамнунлик хиссини уйғотди.

Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ўқувчилар Сирдарё вилоятининг ўтмиши, тарихи, ташкил топилишига оид ҳужжатлар, вилоят ҳудудидаги археологик қазишмалар вақтида топилган тарихий экспонатлар ҳамда вилоят ҳайвонот олами билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, Сирдарё вилояти ИИБ томонидан ташкил этилган “Аждодлар изидан авлодлар” музейида ўқувчилар Сирдарё вилояти ИИБ тарихи, соҳа фидойилари ҳақидаги маълумотлар, мустақиллик йилларида ички ишлар органлари томонидан қўлга киритилган ютуқлар ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш жараёнига оид фото, медиа материаллар, экспонатлар билан танишди. Замонавий интерьер ва дизайн услублари асосида шакллантирилган музей ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Лицей ўқувчи-ёшлари музейлар бу-аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодларга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина эканлигига яна бир бор гувоҳ бўлишди.

Text to speech