16 Январ 2024 йил 2449

Электрошок мосламаларини қўллаш бўйича ходимларнинг кўникмалари оширилди

ИИВ ўринбосарининг фармойиши асосида Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими ҳамда унинг барча ҳудудий бўлинмалари ходимлари сайёр ўқувда иштирок этишди. Назарий ва амалий машғулотларда ходимларнинг фуқаролар билан муомала маданиятидан тортиб, иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган, турли инсон ҳаёти учун хавфли бўлган ҳолатларнинг олдини олиш, махсус воситаларни ишлатиш, айниқса электрошокерлардан фойдаланиш тартиблари тўлиқ тушунтирилди. Шунингдек, махсус воситаларни қўллагандан сўнг жароҳатланган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, резина таёқ, масофадан туриб бошқарилувчи электрошок қурилмаларнинг тактик ва техник хусусиятлари ҳам батафсил маълумотлар берилди. Ўқув якунида тингловчилардан якуний синов олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлими.

Text to speech