16 Август 2022 йил 281

Концерт дастури ташкиллаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ–5050-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органлари ходимларини миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қиладиган, ватанпарвар, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида тарбиялаш ишларини янада кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида, Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз!” шиори остида 2022 йил 1 август кунидан 1 сентябрь кунига қадар “ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ”ни ўтказиш тўғрисидаги Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида  Сирдарё тумани ИИБ ходимлари ва уларнинг яқин қариндошларини "Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз" шиори остида концерт дастурига таклиф этилди.

Сирдарё тумани ИИБ

Text to speech