8 Сентябр 2020 йил 290

Келин томонидан қайнионага ўтказилган зуғм натижасида Сардоба тумани ИИБ томонидан "Ҳимоя ордери" берилди.

Сардоба тумани ИИБ ХПБ ҲҚМБ катта инспектори Л.Пўлатова Сардоба тумани Равот МФЙ профилактика инспектори Н.Эшқулов билан биргаликда Сардоба тумани Бирлашган МФЙ, Мажнунтол кўчаси 10/5 хонадонда яшовчи фуқаро А.Х нинг оилавий шароити ўрганилганида фуқаро А.Хнинг келини М.С томонидан хақорат қилганлиги, зўравонлик ишлатганлиги аниқланди. Фуқаро М.С бошқа бундай ҳолатни такрорланмаслигини, қилган ишидан пушаймонлигини, оилавий тинч-тотув яшашлигини, оилада соғлом муҳитни яратишлигини айтиб ўтди. Сардоба тумани ИИБ томонидан Бирлашган МФЙда яшовчи фуқаро А.Х га тазйиқ ва зўравонликка қарши "Ҳимоя ордери" берилиб унга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб ўтилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech