4 Феврал 2021 йил 488

Катта сержант Хусниддин Абдухолиқов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан “Шухрат” медали билан мукофотланди.

Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ижтимоий-сиёсий оммавий-маданий тадбирларни ўтказишда хавфсизликни таъминлаш отряди объектни ўраб олишни ташкиллаштириш бўлинмаси командири катта сержант Абдухолиқов Хусниддин Рустам ўғли, Ички ишлар органларида 2006 йил март ойидан, эгаллаб турган лавозимида 2019 йилнинг август ойидан буён хизмат қилиб келмоқда.

Катта сержант Х.Р.Абдухолиқов, ички ишлар органларидаги 13 йиллик хизмат фаолияти давомида ўзини меҳнатсеварлиги, хизмат вазифасини чуқур ҳис қилган ҳолда бажариши билан жамоа ўртасида обрў-эътиборни қозониб, вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида юқори билим савияга ва касб маҳоратига эга эканлигини намоён этиб келмоқда.

Катта сержант Х.Р.Абдухолиқов, 2020 йил январь ойидан ҳозирги даврга қадар кўча ва жамоат жойларида шубха ўйғотганлиги учун жами 4291 нафар шахсларни текшириб, шундан 2858 нафарини ҳудудий Таянч пунктларига ва 245 нафарини ҳудудий Ички ишлар бўлимларига олиб борган бўлса, мастлик ҳолатини аниқлаш мақсадида 604 нафар фуқароларни наркология диспансерига, шахсини аниқлаш мақсадида 112 нафар фуқароларни реаблитация қилиш марказига олиб бориб, шундан паспорт тизими қоидасини бузганлиги учун МЖтКнинг 223-моддасига асосан 81 нафар, майда безорилик қилганлиги учун МЖтКнинг 183-моддасига асосан 67 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги учун МЖтКнинг 187-моддасига асосан 245 нафар, ИИОлари ходимларининг қонуний талабларини бажармагани учун МЖтКнинг 194-моддасига асосан 31 нафар, йўл ҳаракати қоидалрини бузганлиги учун 441 нафар ҳамда бошқа турдаги хуқуқбузарликларни содир этганлиги учун 675 нафар фуқароларга нисбатан ҳудудий профилактика ва ЙПХ инспекторлари билан ҳамкорликда маъмурий баённомалар расмийлаштирган.

Шунингдек, хизмат ўташ даврида 5 та ўғирлик жиноятларини фош этиш ва 4 та маъмурий назорат қоидасини бузиш ҳолатларини аниқлашда фаол иштирок этиб, 2 нафар жиоят содир этиб терговдан яшириниб юрган қидирувдаги шахсни аниқлаб ушлаган.

2020 йил 1 май куни тахминан соат 05:50лар атрофида Сардоба тумани ҳудудида жойлашган “Сардоба сув омбори” иншоотининг 6-пикети оралиғида деворнинг тахминан 100 метр жойи ўпирилиши натижасида сув тошқини натижасида фавқулодда вазиятлар туфайли Сардоба суви омборига яқин 4 та, яъни Юртдош, Дўстлик, Отаюрт ва Бирлик маҳаллаларида яшовчи маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш, шунингдек, ушбу эвакуация қилинган фуқароларни тартибли равишда транспорт воситалари орқали Сардоба тумани маркази ҳисобланган Ҳалқобод, Файзлиобод ва Қуйитош маҳаллаларига олиб борилишида ҳамда ушбу маҳаллалар ҳудудида жойлашган мактаб, коллеж ҳамда аҳоли яшаш хонадонларига жойлаштирилишида, шунингдек сув тошқинидан талофат кўрган Сардоба туманининг Юртдош ва Дўстлик маҳаллаларида олиб борилаётган тозалаш ишларида фаол иштирок этиб, ушбу маҳалла ҳудудида олиб борилаётган тезкор қидирув ишларида фуқароларнинг тошқин вақтида йўқолган 43 бош (шундан, 22 бош қора мол, 19 дона қўй, 2 бош от) чорва молларини излаб топиб, ўз эгаларига қайтарилишида ўз хиссасини қўшган.

Бундан ташқари, ходим ўз устида доимий равишда изланиб, тинимсиз меҳнат қилиб келаётганлиги натижасида Ўзбекистон Републикаси ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилган “Хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўйича кўрик-тонлови”нинг вилоят босқичида 6 маротаба иштирок этиб, ўтказилган танловларнинг барчасида фаҳрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Республика босқичида 3 маротаба иккинчи ўринни эгаллаган.

Катта сержант Х.Р.Абдухолиқов ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда фидойилиги ва меҳнатсеварлигини намоён қилиб, ҳамкасблари орасида ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган.

Хизмат фаолияти давомида ўзининг меҳнатсеварлиги, хизматга масъулиятли ёндошиши билан ижобий томонлама намойиш этиб, раҳбарият томонидан берилган кўрсатмаларни ўз вақтида ва сифатли бажариб келаётганлиги, шу билан бирга вилоят ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини ҳамда карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ишларида жонбозлик кўрсатиб, зарарланган беморлар билан мулоқотга киришаётган, карантин объектларини ишончли ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш ишларига ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш билан боғлиқ бошқа тадбирларда фаол иштирок этаётганлиги учун катта сержант Абдухолиқов Хусниддин Рустам ўғли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июль кунидаги фармонига асосан “Шухрат” медали билан мукофотланди.

 Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ

Text to speech