10 Март 2021 йил 333

Касб танлашда адашмаслик келажак муваффақияти гаровидир.

ИИВ Сирдарё академик лицейини жорий йилда 170 нафар ўғил-қизлар тамомлашади. 3-босқич битирувчилари билан уларни келгусида Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёки бошқа тузилмаларда хизмат қилишлари юзасидан тўғри қарор қабул қилишларида психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида касбий мотивларни аниқлаш бўйича  лицей психологи Х.Азизова томонидан сўровномалар ўтказиб борилмоқда.

Сўровномада барча ўқувчилар фаол иштирок этиб, уларнинг  келгусидаги танлаган касблари юзасидан қизиқишлари, қобилият ва лаёқатлари аниқланмоқда.

Психолог ва ўқувчилар ўртасида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган навбатдаги психологик тренингда битирувчи ёшларга касбий фаолият давомида зарур бўладиган психологик мотивацион тавсиялар бериб ўтилди.

Жорий йилда ИИВ Академиясига ҳужжат топшириш истагини билдирган лицей ўқувчилари сони 110 нафарни ташкил этмоқда.  

ИИВ Сирдарё Академик лицейи

Text to speech