Карантин қоидаларини бузган 300 нафар ҳайдовчилар жаримага тортилди.
Республикамизга коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 30 март куни соат 6:00дан бошлаб вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида фақатгина Давлат хизматлари марказлари томонидан берилган рухсатнома (стикер) билан шахсий автомобилларда ҳаракатланишга рухсат этилмоқда.
Олиб борилган тарғибот ишларига қарамасдан Сирдарё вилоят ИИБ ЙҲХБ, Транспорт бошқармаси ҳамда СЭОН ходимлари томонидан вилоят бўйлаб ўтказилган рейдлар давомида 300 нафар ҳайдовчилар карантин қоидаларини бузиб, шахсий автомашиналарда махсус рухсатномасиз ҳаракатланаётганлиги аниқланиб уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди.
Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳайдовчилардан махсус рухсатномасиз автомашина бошқармасликларини сўраб қолади. Зеро "Карантин" қоидалари СИЗ ва сизнинг яқинларингизни соғлиғини асраш учун учун жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, махсус рухсатномасиз автомашина бошқариш маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси (Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлиб, 4 млн 460 минг сўмдан 11 миллион сўмгача жарима қўлланилиши ва транспорт воситалари "Карантин" тугагунга қадар жарима майдончасида сақланади. Хурматли хайдовчилар моддий манфаатингиз йўлида ўзингиз ва оила аъзоларингизни рисқини қийиб уларнинг соғлиғини хатарга қўйманг!