Карантин қоидаларига амал қилмаслик тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Барчамизга маълумки Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилмоқда. Унга кўра Сирдарё вилояти «қизил» тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган деб топилди. Бунда «қизил» ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилиши белгиланган. Шунга қарамасдан вилоятимиз ахолиси Республика махсус комиссиясининг йиғилиши баёнидаги белгилаб берилган тартиб қоидаларни нотўғри талқин қилиб карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланмоқда. Хусусан жорий йилнинг 10 май куни карантин тартиб-қоидаларига амал қилмаслик бўйича 101 та холатлар аниқланган. Ачинарлиси шундаки 101 та холатнинг барчаси тиббиий ниқоб тақмасдан юрган фуқароларимиздир.
Шу ўринда алохида такидлаб ўтиш жоизки Республика махсус комиссияси қарорига кўра, фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланиши ва ижтимоий масофа (2 метр) сақлаши бўйича талаблар мамлакатнинг барча — «яшил», «сариқ», «қизил» тоифасидаги ҳудудлари учун сақлаб қолинган.
Сирдарё вилояти ИИБ фуқароларимизни огоҳлантиради! Карантин қоидаларига амал қилинг. Зеро, Сирдарё вилоятини Республика махсус комиссиясининг йиғилиши баёнидаги белгилаб берилган “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ўтиши ўзимизнинг қўлимизда. Биз бирлашсак, бир бўлсак албатта бу синовларни енгиб ўтамиз.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати