24 Июл 2020 йил 1085

Юқори тезликнинг оқибатида хайдовчи вафот этди.

2020 йил 23 июл куни соат 19:30 ларда М-34 йўлининг Тошкент-термез йўналиши 111-км.да ҳайдовчи К.З. ўз бошқарувидаги SINOTRUK HOWO юк автомашинасида қайрилиб олиш жойида қайрилиш маневрини амалга ошираётган вақтида шу йўналишда орқадан катта тезликда келаётган хайдовчи Қ.Ғ бошқарувидаги Нексия-1 русумли автомашинасини тўхтатиб қолаолмасдан юк машинасининг орқа қисмига келиб урилиб ЙТХ содир этган.

Натижада Нексия-1 русумли автомашина ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафат этди. Нексия автомашинаси 2 нафар йўловчилари эса тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Холат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ Тергов Департаменти томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech