25 Май 2023 йил 697

Жанговар қуроллардан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 22 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 383-сонли буйруғи ҳамда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 22 апрель кунидаги “Сирдарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари билан амалий ўқ отиш машғулотларини ўтказиш ҳамда синовлар қабул қилиш тўғрисида”ги буйруғига асосан,  жорий йилнинг 20 май кунидан 31 май кунига қадар жанговар қуроллардан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган махсус ўқ отиш майдонида ташкил этилган ушбу амалий ўқ отиш машғулотларида Бошқарма ММИ ва КБТХ Жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлими ҳамда Бошқарма ТВБСО ходимлари иштирокида барча шахсий таркиб фаол иштирок этмоқда.

Машғулотлар давомида ходимлар техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, ПМ ва АК-74 жанговар қуролларидан белгиланган нишонларга қарата ўқ отиш, ушбу қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш каби амалий машғулотларни бажармоқдалар.

Text to speech