21 Август 2020 йил 297

Янгиерда яна бир оила муросага келтирилди.

Янгиер шаҳар ИИБга келиб тушган хабарга кўра Янгиер шаҳар Т.Малик МФЙ Яхшилик кўчасида яшовчи оила Янгиер шахар ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори майор Ю.А.Бойматова томонидан ўрганилди. Фуқаро Б.Бга нисбатан унинг турмуш ўртоғи П.Т томонидан доимий равишда турли хил сўзлар билан хақорат қилиб унга тан жарохати етказиб келаётганлиги бўйича фукаро Б.Бга "Химоя ордери" берилди. Уларга ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб ўтилди. Турмуш ўртоғи П.Т билан профилактик суҳбат олиб борилиб оила канчалик муқаддас эканлигини, аёлини ҳурмат қилишлиги тушунтирилди. Шундан кейин фуқаро П.Т ўз ишидан пушаймонлигини билдирди ва улар муросага келтирилди. Шундай ҳолат такрорланган тақдирда унга нисбатан қатъий қонуний чора кўрилиши тўғрисида расмий огоҳлантирилди.

 

Text to speech