13 Август 2020 йил 364

Янгиер шаҳрида нотинч оила муросага келтирилди.

Янгиер шахар ИИБ ХПБ ХКМБ катта инспектори майор Ю.А.Бойматова томонидан Янгиер шаҳар Бинокор МФЙ Сирдарё кўчасида яшовчи фуқаро К.У билан профилактик суҳбат ўтказилди. Маълум бўлишича фуқаро К.Уни турмуш ўртоғи доимий равишда уриб, хақорот қилиб, тазйик ўтказиб келаётганлиги ва Ховос тумани Истиқлол МФЙда яшовчи фуқаро В.Ф исмли аёл турмуш ўртоғи билан бирга яшаб юрганлиги ҳамда оиласини тинчлигини бузиб келаётганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб Ховос тумани Истиклол МФЙда яшовчи фуқаро В.Ф ва фуқаро К.Унинг турмуш ўртоғига нисбатан қонун доирасида чора кўрилиши тушунтирилди.

 

Text to speech