29 Июн 2020 йил 410

Янгиер шаҳрида "Ҳимоя ордери" берилиши юзасидан яна бир оила билан профилактик суҳбат ўтказилди.

Янгиер шаҳар ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори майор Ю.Бойматова томонидан Янгиер шаҳар Маърифат маҳалласи Хива кўчасида яшовчи Б.Фнинг оила аъзолари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Ушбу оилани ўрганиш жараёнида фуқаро Б.Фнинг турмуш ўртоғининг ота-отаси уларни тинч яшашга қўймаётганлигини ҳамда доимий равишда уларни ҳақорат ва маънавий тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди. Ушбу фуқаролар томонидан "Ҳимоя ордери" беришни сўраб Янгиер шаҳар ИИБга мурожаат қилишган. Янгиер шаҳар ИИБ томонидан ушбу оила ўрганилиб, юқорида қайд этилган ҳолат тасдиқланса, ушбу оилага Янгиер шаҳар ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори томонидан "Ҳимоя ордери" берилиши айтиб ўтилди. 

                                                             Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech