4 Август 2020 йил 323

Янгиер шаҳар ИИБ томонидан профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Янгиер шаҳар Махалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш бўлими раис ўринбосари Барно Бекназарова, шаҳар ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори майор Юлдуз Бойматовалар Янгиер шаҳар Шодлик маҳалласида яшовчи фуқаро М.Гнинг вояга етмаган қизини тўйи тўғрисида суҳбат олиб борилиб, қиз вояга етмагунча тўй бўмаслигини, бунинг учун қонуний жавобгарликка тортилиш ҳақида расмий огоҳлантирилиб ҳуқуқий тушунчалар берилди. Бундан ташқари яна бир оила Янгиер шаҳар Шодлик маҳалласи Саркисов кўчасида яшовчи Янгиер шаҳар ИИБда хисобда турувчи, Ўз.Рес ЖКнинг 131-модда билан судланган фуқаро А.Н билан профилактик суҳбат олиб борилди. Унга кўра қўшнилари яна уйига бегона эркаклар кирганлигини айтиб, тинчлигини бузганлиги юзасидан мурожаат қилган ҳолати бўйича фуқаро А.Н нисбатан расмий огоҳлантирилиб келгусида жиноят қилмаслиги ҳамда уйига бегона эркаклар кирмаслиги бўйича сўзидан тилхат олиниб, ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech