29 Июн 2020 йил 395

Янгиер шаҳар ИИБ томонидан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди.

Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи-раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бундай олижаноб хислатларни ўзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс ҳисобланади. Бинобарин, инсон эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади.

Президентимиз ташаббуси билан халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини ўзида мужассам этган меҳр-оқибат, саховат каби юксак фазилатларни инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилган эди.
Янгиер шаҳрида ҳам мазкур ҳаракат доирасида кўплаб хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Янгиер шаҳар ИИБ томонидан эҳтиёжманд оилалар ўрганилди. Ушбу ўрганиш жараёнларида Янгиер шаҳрида рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга саҳоват кўмаги етказилиб, ушбу оилаларнинг ички шароитлари ва муаммолари ўрганилиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. 

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Text to speech