14 Апрел 2021 йил 297

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи Янгиер шаҳридаги “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан сайёр қабул ўтказди.

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан “Юксалиш” маҳлласида “Аёллар дафтари”га киритилган аёллар билан уйма-уй юриб уларнинг яшаш шароитлари маҳаллабай ўрганиб чиқилди. Ўрганиш давомида “Юксалиш” маҳалласида яшовчи 4 нафар ишсиз аёлларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, уларни бандлигини таъминлаш  мақсадида сектор раҳбари томонидан тикув машиналари билан таъминланди.

Жумладан, Янгиер шаҳар “Юксалиш” маҳалласи “Матонат” кўчасида яшовчи Феруза Артикова, Гулмира Артикова, “Ижодкор” кўчасида яшовчи Умида Тўрақулова ва “Жайхун” кўчасида яшовчи Муножат Юлдошевалар ҳозирда уй шароитида тикувчилик ишларини амалга ошириш имкониятлари мавжудлиги инобатга олиниб, уларнинг ҳар бирига тикув машиналари ҳомий ташкилотлар билан ҳамкорликда тарқатиб чиқилди.  

Янгиер шаҳри 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни бандлигини таъминлаш борасида ишлар жадал суратлар билан амалга оширилмоқда.

 Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech