11 Апрел 2021 йил 358

Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари Шодлик маҳалласи ёшларининг муаммоларини ўрганди.

Янгиер шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг Янгиер шаҳар Шодлик маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида уларнинг фаолиятида учраётган тўсиқлар, муаммолари ҳамда шаҳардаги ёшларнинг таклифлари ўрганилди. Учрашув давомида ёшлар томонидан иш билан таъминлаш, Ички ишлар органларига ишга кириш тартиби ҳамда ёш тадбиркор томонидан янги 5 та иш ўрии яратилганлиги учун ўзини тенгдошларини иш билан таъминлаш бўйича таклиф билдириб ўтди. Бундан ташқари бошқа ижтимоий муаммолар бўйича турли хил мурожаатлар келиб тушди. Учрашув давомида 5 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилинган бўлса, 2 тасига хуқуқий тушунтириш берилди ва 1 та мурожаат 3 кун муддат ичида ижобий ҳал қилиб берилиши бўйича сектор раҳбари томонидан тегишли муттасадди ташкилотларга топшириқ берилиб, назоратга олинди. 

Шу каба учрашувлар вилоятимизнинг 3-сектор ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech