30 Декабр 2020 йил 350

Янги йил арафаси болажонларга қувонч улашилди.

Юртимиз тараққиёти, унинг жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўринга эга бўлиб бориши, кўп жиҳатдан, бугун камолга етаётган ёшларнинг ақл-заковати, билим-тафаккури ва ғайрат-шижоатига боғлиқ. Шу маънода, мамлакатимизда навқирон авлод тарбиясига энг устувор вазифалардан бири сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Бундай юксак эътибору ғамхўрлик оғушида камолга етаётган фарзандларимиз юз-кўзидаги шодлик, дилидаги эзгу орзу-ниятлар Янги йил шодиёналари арафасида юртдошларимизга хушкайфият улашиб, қалбида шукроналик ҳисси жўш урмоқда.

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, маданият ва санъат саройларида Янги йил байрами тадбирларига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ватанимизнинг ҳар бир гўшасида айём томошалари учун эртакмонанд безатилган майдонлар болажонларимизга олам-олам хурсандчилик бағишлашга шайланган.

Янги йил — нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонанд байрам. Ахир бу кунда улар болалик аталмиш эртакнинг бош қаҳрамони — Қорбобо билан учрашади!

Ана шундай кунларда Қорбобо совғаларини Оқолтин тумани ИИБ 3-сектор маъсул ходимлари Оқолтин туманида истиқомат қилувчи 42 та эҳтиёжманд оилаларнинг 84 нафар фарзандларига янги йил совғалари тарқатилди.

Болалар учун беғубор орзу-умидлар байрамига айланган Янги йил арафасида эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига етказилган турли ширинликлардан иборат Янги йил совғалари болажонлар учун унутилмас туҳфа бўлиб, қувончига қувонч қўшди.

Ҳурматли фуқаролар, азиз болажонлар ҳамда хамкасблар!

Барчангизни янги 2021 йил билан муборакбод этамиз!

Янги йил - янги умидлар, янги орзулар байрамидир. Янги йил юртимизга ва барчамизга омадли,қут-барокатли, қувончли йил бўлиб келсин, бахту-саодат ва омад келтирсин. Ватанимиз тинч, халқимиз омон, осмонимиз мусаффо бўлсин!  Янги йил барчамизга муборак бўлсин! 

 Оқолтин тумани Ички ишлар бўлими

Text to speech