8 Июл 2020 йил 576

Яна бир “Химоя ордери” Ховос туманида яшовчи аёлга берилди.

Аёл зоти табиатнинг нозик хилқати, деб таъриф берилиши бежиз эмас. Ҳақиқатан хотин-қизлар эътибор ва ҳимояга доим эҳтиёж сезади.

Аммо ҳаёт доим бир текисда давом этмайди. Айрим ҳолларда хотин-қизлар турли шафқатсизликларга ҳам дуч келади. Албатта, бундай ҳолларда уларнинг ҳуқуқлари умумий ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ҳимоя қилиб келинган.

Эндиликда эса хотин-қизларни ҳимоялаш механизмини кучайтириш мақсадида янги “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Эндиликда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилгани ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисида ариза билан тегишли ваколатли органлар ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

Жумладан, Ховос тумани "Чаманзор" МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Х турмуш ўртоғи томонидан мунтазам равишда тазйиқа ва зўравонликка учраб келганлиги учун туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. Туман ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Фармонқулова томонидан ушбу оила ўрганилиб, фуқаро Ф.Х ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғи томонидан мунтазам равишда тазйиқ ўтказиб келаётганлиги аниқланди. Фуқаро Ф.Х га Ховос тумани ИИБ ХПБ ХҚМБ катта инспектори лейтенант С.Фармонқулова томонидан "Ҳимоя ордери" берилиб, фуқаро Ф.Х нинг турмуш ўртоғи расман огоҳлантирилди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech