13 Октябр 2020 йил 11

Ижтимоий тармоқларда"Тухмат ортидан машинамни жарима майдончасига қўйишганди. Суд оқловидан сўнг ҳам машинам қайтиб берилмаяпти” - деб номланган видеолавҳа юзасидан муносабат

2020 йил 12-сентябрь куни фуқаро Одилжон Ҳафизов ўзига тегишли Дамас русумли 20 Н 000567 д.р белгили автомашинасида Гулистон шаҳар ИИБ ФМБ ЙҲХБга А.Абдуллаевнинг чақирувига асосан Гулистон шаҳар ИИБ ФМБ ЙҲХБга борганлиги, ҳайдовчи О.Ҳафизов бошқарувида бўлган Дамас автомашинаси хужжатлари подполковник А.Абдуллаев томонидан ўрганилганида суғурта полиси муддати ўтганлиги аниқланиб, қўл остидаги ходими сержант Ж.Холбўтаевга аниқланган қоидабузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириш тўғрисида кўрсатма берилганлиги, ўз навбатида сержант Ж.Холбўтаев аниқланган қоидабузарлик бўйича ҳайдовчи О.Ҳафизов иштирокида UZ-20 серияли 20066753 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирган. Расмийлаштирилган маъмурий баённомага ҳайдовчи О.Ҳафизов имзо қўйишдан бош тортганлиги сабабли холислар иштирокида далолатнома тузиб, ҳайдовчи О.Ҳафизовга тегишли Дамас автомашинаси Гулистон шаҳридаги 2-сонли жарима майдончасига жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1351-моддасига мувофиқ. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларини бузиш, яъни “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш,- базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши ҳамда ушбу кодекснинг 291-моддасининг 1-қисмига асосан тарснпорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчи О.Ҳафизов томонидан Дамас автомашинасига тегишли суғурта полисини янгисини сержант Ж.Холбўтаевга тақдим этдим деган важлари ўрганилганида, автомашинага тегишли хужжатлар ўрганилганида эски суғурта полиси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилганидан сўнг олиб келинган янги суғурта полиси сержант Ж.Холбўтаевга тақдим этилган. Бу вақтда аниқланган қоидабузарлик юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштириб бўлинган. Ушбу холатда Гулистон шаҳар ИИБ ФМБ ЙҲХБ Давлат йўл ҳаракати хавфсизли инспектори сержант Ж.С.Холбўтаев томонидан ҳайдовчи О.Ҳафизовга тегишли Дамас русумли 20 Н 000567 д.р белгили автомашинанинг суғурта полиси муддати ўтиб кетганлиги ҳолати юзасидан расмийлаштирган маъмурий баённомаси Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи талаблари асосида тўғри расмийлаштирилганлиги аниқланган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech